Алининг ўлимидан кейинги ваъзи юракнинг тубигача етиб боради (ВИДЕО)

Ўзининг бутун мулкини хайрия мақсадига берган мусулмон Алининг ўлимидан кейинги ваъзи юракнинг тубигача етиб боради (ВИДЕО)

Бу ҳафта австралиялик ёш мусулмон бизнесмен вафт этди, унинг ҳаёти онкологик ташҳис туфайли «аввал» ва «кейин» га бўлинган эди, деб хабар беради IslamNews. Али Банат 33 ёшигача дунёвий ҳаёт кечириб, омадли бизнесмен бўлиб, дабдабали яшашни ўзига жоиз кўрган. Йигит ўзининг ниҳоятда қиммат автомобилларини, Louis Vuitton дан олинган кўп сонли пойафзалларини, ўз уйнинг ҳашаматли жиҳозларини ва энг аъло анжомларини намойиш қилишдан тортинмас эди. 3 йил аввал ҳаммаси ўзгарди, унга даҳшатли ташҳис – 4-босқич саратони ташҳиси қўйилди, унинг жинсий аъзолари шикастланган эди. Ўша вақтдан бошлаб Али ўзининг турмуш тарзини тубдан ўзгартирди – ўзининг бутун мол-мулкини хайрия мақсадларига эҳсон қилиб, «Бутун жаҳонда мусулмонлар» (MATW) хайрия жаҳмармасига асос солди. Али ўз ташкилоти билан учинчи жаҳоннинг кўпгина давлатлари, шу жумладан Того, Гана ва Буркина-Фасо давлатларига бориш, жуда кўп хайрия лойиҳаларини амалга оширишга улгурди. Унинг пуллари туфайли Африкада 200 та бева учун қишлоқлар, масжид, етимлар учун мактаблар қурилди. Ўз саратон касаллигини Али «неъмат» деб атади, чунки шу сабабли у ҳаётнинг асл маъносини англаб етди. Ўлимидан олдин мусулмон ўз видеомурожаатини ёзиб олди, бу мурожаатда, аҳволи анча заифлашиб қолган бўлса-да, ўз диндошларига ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, насиҳатлар қилган. Бу мурожаатини у ўзининг вафотидан кейин эълон қилишни васият қилган эди. Шу жумладан, Али ҳаёт давомида эзгу ишларни  қилишга даъват қилди, ахир ҳаммада ҳам унингдек ўлимга тайёрланиш учун узоқ вақт бўлавермайди – баъзи кишиларнинг ўлими тўсатдан, олдиндан дараги бўлмаган ҳолда юз беради.

back to top