«Қора Тош»га буддани расмини қўйиб суратган олган жиноятчи қўлга тушди
«Қоратош»га будданинг расмини қўйиб, суратга олган жиноятчи қўлга тушди
Саудия Арабистонида хорижлик қамоққа олинди, деб хабар қилади NEWS.ru агентлиги. Номи ошкор этилмаган бу шахс 30 ёшли ҳиндистон фуқароси бўлиб, Каъбага нисбатан ҳурматсизлик қилганликда айбланади.
Саудия ҳуқуқ-тартибот органларининг хабар беришича, у Қоратошга будданинг расмини қўйиб, суратга олган ва ижтимоий тармоқларга жойлаган. Жиноятчи Макка шаҳрининг чекка ҳудудида қўлга олинган. У ҳарам ҳудудидан чиқиб, мамлакатни тарк қилишни режалаштираётган эди. Жиноятчига ўлим ҳукми ўқилиши мумкин.



