Индонезиядаги намойиш натижаси

Индонезиядаги намойиш натижаси


Индонезиядаги намойиш натижаси

Қуръони каримни масхара қилган Жакарта ҳоким Басуки Чахая Пурнами (Basuki Tjahaja Purnama) Аҳокга қарши ҳукуматдан кескин чоралар кўришини талаб қилиб 4 – ноябр  куни  «Истиқлол» жоме масжиди олдида минглаб одамлар намойиш қилишга ҳозирлик кўрди. 4 – ноябрда бошланган бу намойиш ҳозирга қадар (яъни 24 соат) давом этди. Аслида бу намойишни 5-ноябр куни ўтказишга келишилган эди.  Келишилган муддатдан  бир  кун   олдин чиқиб ички ишлар ходимларининг автомабилларига ҳужум  қилиб  тартибсизликларни келтириб чиқарган намойишчиларни маҳаллий полиция қўлга олди.

  Маҳаллий полициянинг берган хабарига кўра мамлакатдаги насронийлар  Жакартада парокандалик ва урушни юзага келтириш мақсадида белгиланган  муддатдан бир кун олдин чиқган. Хавфсизлик ходимларининг тезкор ҳаракати билан уларнинг сири фош қилинди ва тинчлик ўрнатилди. 
4- ноябрда бошланган бу намойиш ҳозирга қадар давом этди. Намойишнинг натижаси қуйидаги хулосалар билан якун топди:
Давлат раҳбари Жакарта ҳокимини суд қилишга қарор қилди.
Давлат раҳбари йўллар ёпиб қўйилганлиги сабабли намойишни ташкил қилган мусулмон уламоларнинг истиқболига чиқа олмагани учун узр сўради.
Жакарта ҳокими келаси сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Олдинроқ Жакарта ҳокими Басуки Чахая Пурнами (Basuki Tjahaja Purnama) телевиденияда чиқиш қилиб, айбини тан олган ва барчадан узр сўраган ҳам эди.
Эслатиб ўтамиз Пурнами Индонезия тарихидаги Жакарта ҳокимлик курсисига ўтирган илк хитой насронийси ҳисобланади.

 

back to top