Шайх Судайс ҳожилар ва умрачиларнинг белгиланган сонга риоя этишни сўради

Шайх Судайс ҳожилар ва умрачиларнинг белгиланган сонга риоя этишни сўради

Икки ҳарам ишлари Бош раиси шайх Абдурраҳмон Судайс Саудия ичи ва ташқарисидаги мусулмонлардан Саудия ҳукуматининг ҳарам ҳудудида олиб борилаётган кенгайтириш ишлари сабабли шу йилги ҳожи ва умрачилар сонини қисқартириш бўйича қарорини тўғри қабул қилишни сўраган.

У 22 июнь куни берган баёнотида ҳукуматнинг ушбу кенгайтириш ишлари динимиз таълимотлари, шариат мақсадларига асосан тавоф қилувчилар учун қулайлик бўлиши учун эканини таъкидлаган. Шайхнинг маълум қилишича, кенгайтиришдан олдин ҳарамда бир соатда 48 минг киши тавоф қилган бўлса, таъмир давомида бу кўрсаткич соатига 22 минг кишига тушган. Таъмирдан тугагандан сўнг ҳарамда бир соатда 105 минг киши тавофни амалга ошириши мумкин.

back to top