Миср муфтийси Қирғизистон диний идорасига электрон кутубхона ҳадя қилди
Миср муфтийси шайх Шавқий Аллом Қоҳирада Қирғизистон муфтийси Раҳматуллоҳ ҳожи Эгамбердиев билан учрашди. Томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди.
Шайх Шавқий Аллом Миср Фатво уйи Ислом дини ҳимояси, унинг муътадиллиги, бағрикенг таълимотларини бутун дунёга ёйиш мақсадида янги истиқбол режаларни амалга ошираётганини таъкидлади. Шунингдек, муфтий Қирғизистон муфтийсига катта электрон кутубхона ва Фатво уйи фатволари архивини ҳадя қилди.



