Америкалик сохта имом биржинсли никоҳларга рухсат берди

Америкалик сохта имом биржинсли никоҳларга рухсат берди

АҚШ ҳукумати бир жинсли никоҳларни яқинда қонуний қилишни бошлаган бўлса ҳам бу масала бўйича бахслар тугаётгани йўқ. Маълумки, Ислом бир жинсли никоҳларни тақиқлайди, чунки Аллоҳ таолло эркак ва аёлларни бир-бири учун яратган. Шундай экан никоҳ фақат эркак ва аёл ўртасидагина бўлиши мумкин.

Бироқ шундай бўлишига қарамай Вашингтон масжидларининг бир сохта имоми бу масала бўйича ўзгача фикрга эга экан. У очиқчасига бесақолбоз эканини эътироф этади. Унинг сўзига кўра, Исломга киришигача у бесақолбоз ва “лесби”лар ҳуқуқи учун курашиб келган экан. Исломни қабул қилгач эса, Қуръони каримда бир жинсли никоҳларга тақиқ йўқлигини билганмиш. Унинг фикрича, Қуръони каримда бир жинсли никоҳларнинг харом экани аниқ айтилмаган экан. Бир жинси никоҳларни харом деб муфассирлар тафсир қилишган экан.
Абдуллоҳ Қуръони каримни ўз нафсига кўра тафсир қилишда ҳаддидан ошиб кетганидан у бир жинсли бадбахтлар ўртасида никоҳ ўқиб қўйишни йўлга ҳам қўйиб олибди. У хизмат қиладиган масжидга баъзи ноананавий йўналишдаги бадбахтлар ташриф қилиб туришар экан. (Астағфируллоҳ)

Бунга жавобан Вашингтоннинг бошқа масжидининг имоми Жавҳар Абдумаликка кўра, бир жинсли никоҳларга рухсат бериб, Абдуллоҳ катта гуноҳ қилмоқда. Жовҳарнинг таъкидлашича, Қуръони каримда бир жинсли никоҳлар мумкин эмаслиги ҳақида аниқ айтилган. Никоҳ эса фақат эркак ва аёл ўртасидагина ўқилиши мумкин. “Агар Абдуллоҳ ўзига ўхшашан “бесақол” мухлислари билан Қуръони каримга мурожат қилишса улар ўзларини қийнаган маслалаларга жавобни топишади ва залолатда эканини билишади”, деб қўшимча қилди Жавҳар.

back to top