Қуддусни сақлаш бўйича халқаро қарор
ЮНЕСКО ташкилотига қарашли Халқаро Мерос қўмитаси қадимги Қуддус шаҳри ва “Бабул Мағориба” йўлининг ҳимояси бўйича Иорданиянинг қарор лойиҳасини қабул қилди. Қарор қўмитанинг 32 араб ва мусулмон давлатлари иштирокида Камбоджа пойтахти Пномпен шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишида қабул қилинди.
Қарорда ЮНЕСКО Исроилнинг Қуддус атрофида олиб бораётган ишларидан ва бу тўғрида ташкилотга маълумот бермаётганидан хавотирда эканини билдириб, Исроилдан ушбу ишларни дарҳол тўхтатишни талаб қилган.



