Қуръони каримни ёдлатиш халқаро ҳайъати Рамазонда мусобақа ўтказади
Қуръони каримни ёдлатиш халқаро ҳайъати Рамазон ойида Жидда шаҳрида 6-халқаро мусобақани ўтказишини эълон қилди. Шунингдек, мусобақа давомида қорилар ва Қуръон тадқиқотлари соҳасида мутахассис бўлган вазирликлар, университетлар, институтлар, радио, телевидение ва интернет саҳифалари ходимларидан совриндорларга мукофотлар топшириш маросими ҳам бўлади. Халқаро мукофотлар 10 йўналишда берилади:
· 1434 ҳижрий йилда Қуръони карим хизмати бўйича энг афзал шахс;
· Қуръони карим бўйича энг яхши факультет;
· Энг яхши Қуръон мусобақаси;
· Қуръони карим ёдлатиш бўйича энг яхши жамият;
· Қуръони карим ёдлатиш бўйича энг намунали мактаб;
· Қуръони карим ёдлатиш бўйича энг яхши муаллим;
· Энг яхши Қуръон телекўрсатуви ёки радиоэшиттириш;
· Қуръони каримга бағишланган энг яхши интернет саҳифа;
· Дунёдаги энг яхши қорилар мукофоти;
· Қуръони карим таълими бўйича энг яхши тадқиқот.



