Қозонда мусулмон либослари дизайнерлари фестивали бўлиб ўтади
Бугун Қозонда «Islamic Clothes» мусулмон либослари дизайнерларининг фестивали бўлиб ўтади. Ушбу тадбирнинг ташкилотчилари Тотористон Республика мусулмонлар диний идораси ҳамда "Россия муслималари иттифоқи" федерал ташкилотидир. Бу тадбир 2006 йилдан бери ўтказиб келинади. Ўшанда Кремлда "Эрмитаж-Қозон" марказида илк бор мусулмонлар либоси кўрганзмаси ташкил қилинган эди.
Шундан бери ҳар йили мусулмонлар либоси танлови, анжуман ва хафталик ўтказиб келинади. Ҳозирнинг ўзида танловда иштирок этиш учун турли хил моделлар, дизайнер мактаблари ва студияларидан 50 дан ошиқ ариза келиб тушган. Танловнинг барча иштирокчиларини қимматбаҳо совғалар ва дипломлар кутмоқда. Танловнинг ғолибига эса, заргарлик компаиясининг бош соврини кутмоқда (гран-при).
Ҳакамлар ҳайъати россиялик ҳамда ҳорижнинг катта нуфузга эга мода саноати, жамоат ҳамда маданият арабобларидан ташкил топган. Булардан ташқари ташкилотчилар маданий тадбирлар, таниқли дизайнерларнинг мастер-класслари каби тадбирларни ўтказишни ҳам режа қилишган, деб хабар қилади Ислам.Ру.



