Суриядаги урушида 100 мингдан зиёд одам қурбон бўлган
Британиянинг "Observatory for Human Rights" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти тарқатган хабарга кўра, Сурияда икки йилдан бери давом этиб келинаётган урушда 100 мингдан зиёд одам ўлдирилган. Бу ҳақда «Рейтер» агентлиги хабар берди.
Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, ўлганларнинг 18 мингдан зиёди исёнчилар ва 40 мингдан зиёди ҳукумат армиясининг аскарларидир. Қолган 42 мингга яқини тинч аҳоли вакилларидир.
Қурбонлар сони аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, чунки ҳуқуқ соҳаси вакиллари фақат ҳужжатга олинган ўликларнигина ҳисоблаганлар. Исёнчилар ҳамда ҳукумат қўшинлари ўзларининг талофатларини яшириб, ўзларининг йўқотишларини айтишни хуш кўрмайдилар.



