АҚШда янги масжид
АҚШдаги “Аллоҳнинг масжиди” номли Ислом ташкилоти Филаделфия шаҳрида аввал яҳудий ибодатхонаси, сўнг насроний черкови бўлган бинони бир миллион АҚШ долларига масжидга айлантириш мақсадида сотиб олди.
Бино 1947 йил иккинчи жаҳон урушидан сўнг Атлантика океани орқали ўтиб келган яҳудий оилалари учун қурилган, 1970 йил эса уни насронийлар сотиб олиб, черковга айлантирганлар. Энди ушбу бинони мусулмонлар сотиб олдилар, бинони кундалик намозларда 1500 намозхонни қамраб оладиган масжид, 15 та Ислом рукнларидан таълим берадиган лекция хоналари, битта спорт зал, болалар боғчасидан иборат марказга айлантириш кутилмоқда.
АҚШнинг Филаделфия шаҳрида 30000 мусулмон истиқомат қилиб, 50 та масжид бор. Энди ушбу янги масжид шаҳардаги энг катта Ислом маркази бўлади.



