Мянма ҳукумати будаввийлар террорини яширмоқда

Мянма ҳукумати американинг машҳур "Тайм" журналини мамлакатда тарқалишини ман қилиб қўйди. Бундай тақиққа ушбу журналдаги буддавий роҳиблари (монах) тамонидан мусулмонларга нисбатан геноцид қилаётгани ҳақидаги мақола берилгани сабаб бўлди.

Мақола "Буддавийлар террори олдидан" деб номаланган бўлиб, мақолага Виратху исмлик роҳибнинг расми ҳам илова қилинган. У бадбахт роҳиб Мянмада мусулмонларга қарши ўзининг радикал қарашлари билан яхши танилган. У бир неча марта мамлакатда буддавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги никоҳларни ман қилиниши, мусулмонлар билан тижорат қилмасликка очиқчасига чақирган ҳамда мусулмонларнинг ҳуқуқларини чеклаш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мянмада мана бир неча йилдирки радикал кайфиятдаги буддавийлик дининг роҳиблари минтақада озчилик ҳисобланган мусулмонларни қирғин қилиб, қолганларини эса қаттиқ таъқиб келмоқда.

back to top