Косовада янги масжид

Косовада янги масжид

Косова ва Албания чегарасига яқин Шкуз қишлоғида қишлоқдаги янги масжиднинг асос тоши қўйилди. Бу масжид чегара ҳудуди белгилангандан кейинги илк масжиддир.

Асос тошини қўйиш маросимини Бризран минтақаси Ислом кенгаши ташкил қилди. Маросимда Косова бош Ислом кенгашидан вакиллар, Косова Республикаси имомлар кенгаши раиси Шайх Сабрий Бойгуро, унинг ноиби Фатмир Илёс, Кенгашнинг молиявий ишлар бўйича мудири Қосим Ғарғурий ва Кенгашнинг матбаа ва нашр ишлари бўйича мудири Аҳмад Садрийлар иштирок этдилар. 
Маросим Қуръон Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни Кенгашнинг секретари Орҳан Босалимой қилди, сўнг Шайх Сабрий Бойгуро туриб, қатнашчиларнинг такбир ва таҳлиллари остида масжиднинг асос тошини қўйди. 
Асос тоши қўйилгач, Шайх Сабрий нутқ сўзлади. У ўз нутқида ушбу муборак лойиҳа билан ҳаммани табриклади. Ушбу қишлоқ аҳолиси охирги урушларда кўрсатган жасоратлари ҳақида сўз юритди. Сўнг иштирокчиларга Косова Ислом кенгаши раиси ва Косова бош муфтийсининг табрик сўзларини етказди. Сўнг масжидларни тоат ва ибодат ила обод қилишнинг аҳамиятини таъкидлади.

 

back to top