Азҳар мисрликларни Исломни сиёсий курашларга аралаштирмасликка чақирди

Азҳар мисрликларни Исломни сиёсий курашларга аралаштирмасликка чақирди

Азҳари шариф Мисрда айни кунларда бўлиб турган тажовузлардан, хусусан, қон тўкилиши, қурол-яроғ қочирилиши ва бу қуролларнинг одамлар тўпланган жойларда ишлатилиши мумкинлиги аниқлангандан сўнг қаттиқ ташвишда эканини билдирди. 

Азҳарнинг шу бўйича 1 июлда берган баёнотида қуролли бундай шубҳали кимсаларнинг оммавий жойларга киришига қўл қовуштириб қараб ўтириш мумкин эмаслиги, уларни тезда қуролсизлантириш, фитна чиқишига йўл қўймаслик, ватан манфаати, тинчлиги ва хавфсизлигини ҳар нарсадан устун қўйиш зарурлиги, Ислом Аллоҳнинг оламларга раҳмат дини экани, уни турли сиёсий ўйинларга аралаштирмаслик кераклиги айтилган.

back to top