Болгарияда 4 та тарихий масжид қайта таъмирланди
Туркиянинг Бурса шаҳридаги бир гуруҳ турк ишбилармонлари Болгарияда Усмонийлар даврида қурилган 4 та масжидни қайта таъмирлаб беришди.
Масжидлар таъмирдан чиққач очилиш маросими ўтказилди. Маросимда Бурса шаҳри ҳокими Ражаб Олтоба нутқ сўзлади. У ўз нутқида турклар бу каби таъмирлаш ишлари орқали келгуси авлодга Усмонийларнинг тарихий маданий меросини етказиб беришга интилаётганлари ва бурсаликлар амалга оширадиган бу каби ишлар Туркия ва Болқон ўртасидаги кўприк вазифасини ўташини таъкидлади.
У яна қўшимча қилиб: “Болқон бизнинг бир бўлагимиз, биз ўзимизни бу ерда бегона ҳис қилмаймиз. Чунки бу ерда Усмонийлар давридан қолган қатор меъморий едгорликлар мавжуд. Лекин бу биноларнинг аксарияти бузилиб, харобаларга айланиб қолган, мана энди биз ушбу биноларни қайта таъмирлашга интилмоқдамиз”, деди.



