1 Рамазон 1434 ҳижрий - 10 июл 2013 йил
 
															
						Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Рамазон ойининг биринчи куни 2013 йилнинг 10 июл кунига тўғри келмоқда.
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили Рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағри бутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда имон-эътиқод билан бўладиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки, муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.



