Ислом пешволари Миср президентига имкон беришга чақирмоқда

Ислом пешволари Миср президентига имкон беришга чақирмоқда

Халқаро мусулмон ташкилоти Мисрда давом этаётган намойишлардан ташвишда эканини билдирди. Ташкилот ҳукуматга қарши тарафни вазмин, босиқ бўлишга ва зўравонликка берилиб кетмасликка чақирди.

- Мисрдаги ҳукуматга қарши тараф ўзини-ўзи назорат қилишни унутмаслик керак, - деди Ислом ташкилоти ҳамкорлигининг бош котиби Экмалиддин Эҳсон ўғли Trend News Agency билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида. - Улар ўз мамлакатларининг тақдирини зўравонликларсиз, қонуний йўллар билан ҳал қилиши керак.

Дам олиш кунлари Мисрда бўлиб ўтган кенг миқиёсдаги намойишлардан сўнг Эҳсон ўғли шундай баёнат чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, намойишлар чоғида 15 киши ўлган ва 781 эса турли хил тан жароҳатларини олган. Энг кўп қурбон Қоҳиранинг Муқаттам туманида жойлашган "Иҳвонул муслимийн" штаби атрофида қайд қилинган. Агрессив кайфиятдаги намойишчилар ўт олдирувчи суюқлик қуйилган шишалар ва ҳатто ҳарбий снарядлар билан ҳужумга ўтишган.

Al-Jazeera телеканалида чиқиш қилган машҳур ислом олими Юсуф Қаразовий ҳам шунга ўхшаш фикрларни айтган: - Муҳаммад Мурсий қанча вақт иқтидорда бўлди? Бир йил, - деди уламо. - 60 йиллик муаммоларни ечиш учун бир йил етадими, ахир? Бунинг имкони йўқ-ку! Биз унга имкон беришимиз ва бу ишда унга ёрдамчи бўлишимиз керак. Ҳамма бу ишда унга кўмак бериши лозим.

back to top