Малайзияда халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Малайзияда халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Ўтган ҳафта Малайзияда 55-халқаро Қуръони карим қироати мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа мукофотлаш маросимига Малайзия қироли Абдулҳалим Муаззамшоҳ, Малайзиялик диний, сиёсий, илмий арбоблар, дипломатик корпус вакиллари ва бошқа давлатлардан келган меҳмонлар ташриф буюришди.

Мусобақада 1-ўринни индонезиялик, 2-ўринни эронлик, 3-ўринни Малайзиялик қорилар эгаллашди. Аёллар ўртасидаги мусобақада эса, Марокаш қироллиги вакиласи 1-ўринни олган. Ушбу мусобақада 42 давлатдан 56 нафар қори ва қориялар иштирок этишди.

back to top