Швеция мусулмонлари 21 соат рўза тутадилар

Швеция мусулмонлари 21 соат рўза тутадилар

Швециянинг Лулео шаҳри мусулмонлари шимолий қутб доирасида яшашлари сабабли дунёдаги бошқа мусулмонлардан кўпроқ рўзада бўладилар. Ушбу шаҳарда рўза соатлари 21 соатга етади. У ерлик мусулмонлар 3 соат атрофида оғизлари очиқ бўлади.

Ҳозир бу шаҳар мусулмонлари намозларни ва диний маросимларни кичик бир масжидда адо этишмоқда. Лекин шаҳар исломий жамияти катта масжид қуриш ҳаракатида. Агар ана шу масжид қурилса, у шимолий қутбга энг яқин масжид бўлади.

back to top