Азҳар Халқаро суддан Мянма мусулмонларини ҳимоя қилишни талаб қилди

Азҳар Халқаро суддан Мянма мусулмонларини ҳимоя қилишни талаб қилди

Азҳари шариф Мянмада мусулмонларга қарши давом этаётган тажовузларни яна қоралаб чиқди. Хусусан, ўтган якшанба куни Аракан вилояти Сандуй шаҳрида юз берган мусулмонларга тегишли уйлар, тижорат дуконлари ва уловларнинг бузғунчи буддий гуруҳи томонидан ёқилиши маҳаллий мусулмонларда қўрқув ва саросима уйғотган. Ҳукумат эса бундай тажовузларга қарши бирон чора кўрмаяпти. 
Азҳар шу бўйича берган баёнотида Халқаро суддан ушбу минтақада бўлаётган жиноятларга қарши чора кўришни талаб қилган. Шунингдек, жаҳон ҳамжамиятидан шошилинч аралашувни сўраган.

back to top