Саудияда Қуръони карим брайл алифбосида чоп этилди
Икки ҳарам хизматчисининг Қуръони карим босмахонаси Қуръони каримни Ҳафс ривоятида кўзи ожизлар учун брайл алифбосида чоп этди. Босмахонанинг шу ишга масъули Носир ибн Али босмохона Қуръони каримнинг брайл алифбосидаги 6 жилдлик нусхасини босиб бўлгани, бу мусҳафларнинг Саудия ичи ва ташидаги кўзи ожиз биродарларга, бутун дунёдаги кўзи ожизлар билан ишлайдиган кутубхоналар, муассасалар ва марказларга текин тарқатилишини маълум қилди.



