Обама Рамазон билан табриклади

Обама Рамазон билан табриклади

Пекиндаги Америка элчихонаси Барак Обаманинг Рамазон табригини уйғур тилида эълон қилиши уйғулар олқишига сабаб бўлди.

Табрик эълон қилиниши билан у қисқа вақт ичида қўл телефонлар ва интернетда тарқалиб кетди. Хусусан, ижтимоий тармоқларнинг энг йириги бўлган - Фейсбукка мазкур табрикни қўйилиши Ватан ичидаги ва ташқарисидаги уйғулар орасида кенг кўламда тарқалишига сабаб бўлган.

Муҳожир бўлган уйғурлар бу ҳақида ўз таассуротларини баён қилар экан, ўз мамнуниятини билдириш билан бирга, бу табрикноманинг навбатдаги Рамазон ойини зулм ҳамда зўравонлик остида ўтказаётган уйғур халқи учун маълум маънода тасалли бўлганини билдиришди.
Муқаддас Рамазон кириши билан дунёнинг турли жойларида яшаётган уйғурлар рўза тутиш, ифторлик ва таровеҳ намозларини адо қилишлари билан бирга уларнинг кўпчилиги ўз Ватанлари учун дуо ҳам қилишмоқда.

back to top