ISESCO Суриядаги тарихий ёдгорликларнинг вайрон этилишини қоралади
Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ISESCO Cурияда давом этаётган зиддиятлар оқибатида у ердаги Ислом маданиятининг дурдона ёдгорликлари қисман ёки тўла вайрон бўлаётганидан қаттиқ ташвишини билдирди. Мухолифат ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги жанглар натижасида Ҳалаб шаҳридаги Умавийлар масжиди, Умар ибн Хаттоб масжиди, Диръадаги Билол ибн Рабоҳ масжиди, Ҳимсдаги Холид ибн Валид масжиди шундай вайронагарчиликларга учраган.
ISESCO аъзо давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятини Суриядаги инсониятга ва маданиятга бўлаётган бундай тажовузларни тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.



