Россия шимоли мусулмонлари Макка вақти билан рўза тутадилар
Россия Фатво кенгаши раиси ўринбосари Равшан Аббосовнинг маълум қилишича, Кенгаш Россия шимолида шимолий қутбга яқин, Қуёш ботмайдиган ёки жуда оз вақт ботадиган жойларда яшовчи мусулмонлар учун алоҳида фатво берган. Унга кўра у ердаги мусулмонлар Макка вақтига кўра оғиз очадилар. Ўринбосарнинг таъкидлашича, ушбу ер мусулмонлари ўз вақтларига кўра оғизларини ёпадилар, лекин оғиз очишда Макка вақтига қарайдилар.



