Масжид ал-Ҳарам ички ҳовлисида тавоф учун айлана қурилди
Ҳозирги пайда Масжид ал-Ҳарамнинг ички ҳовлисида айлана қаватли тавоф қилиш майдончаси қурилмоқда. Тавоф майдончасининг диаметри- 94 метр, эни -12 метр, зиёратчилар тавоф қиладиган майдоннинг умумий ҳажми – 3000 кв.м.ни ташкил этади. Ушбу конструкциянинг умумий оғирлиги – 2 тонна. Баландлиги - -2,7 метр.
Меъморларнинг фикрига кўра ушбу конструкция ҳаж мавсуми пайтида зиёратчилар сиқилиб, тиқилинч ҳолат юз бермаслиги учун жуда қулайдир. Макка муқаддас масжиди кенгайишининг биринчи босқичи якунланди.
Маккадаги масжидул Харам майдони кенгайтириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Каъба атрофида баландлиги 13 метр эни 12 метр бўлган вақтинчалик тавоф майдони қуриб битказилди. Ушбу тавоф майдончаси Рамазон ойида ташриф буюрган зиёратчиларга қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилди. Бундан ташқари шимолий, жанубий ва ғарбий майдондаги қурилиш ишлари ҳам якунига етмоқда. Ҳаж ва умра мавсумида бу каби кенгайтиришлар бемалол 1,5 лнм атрофида зиёратчиларни қабул қила олади.
Ҳозирги пайтда 21,3 млрд АҚШ доллари миқдорида Муқаддас масжид кенгайтирилиши амалга оширилмоқда. Натижада бир вақтнинг ўзида 2 млн атрофида зиёратчиларни сиғдириш мумкин.
Беш миллионга яқин зиёратчилар умра амалини бажарди
Ҳаж ишлари вазирлигининг охирги берган маълумотига кўра, бугунги кунга келиб 4,8 млн зиёратчилар Умра амалини бажаришган. Улардан 4,5 млни мамлакатни тарк этиб, она ватанларига қайтганлар. Ҳаж ишлари вазирлиги ўтган йилги 5,5 млн виза ўрнига бу йили 6 млн виза беришни режалаштирмоқда.
Cаудия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги зиёратчилардан ниқобда юришларини сўрайди
Саудия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги чет элдан ташриф буюрган зиёратчиларга Саудия ҳудудида, асосан аҳоли кўп бўлган жойларда ниқоб (маска)да юришларини сўрайди. Бундан ташқари кекса ва сурункали касаллик билан касалланганларга зиёратни ортга қолдиришларини айтади. Ҳозирда Подшолик MERS номли янги респиратор вирус тарқалиш ўчоғидадир ва бугунги кунга келиб бу касаллик билан ҳалок бўлганлар сони 38га етди.



