Ўзбекистон ўрта махсус ислом билим юртларида кириш имтиҳонлари ўтди

Ўзбекистон ўрта махсус ислом билим юртларида кириш имтиҳонлари ўтди

16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча ўрта махсус ислом билим юртларида 2013-2014 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита сайти хабар бермоқда.

2013 йилнинг 20 июнидан 10 июлига қадар ўрта махсус ислом билим юртларига 717 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 16 июль куни ўрта махсус ислом билим юртларида она тили фанидан ўтказилган диктант, маънавият, чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, 204 нафар абитуриент (шундан 36 нафари аёл-қизлар) имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан белгиланган мезон асосида абитуриентларнинг умумий тўплаган баллари ҳисобланиб, мандат натижалари 17 июль куни эълон қилинди.

9-синфни битириб имтиҳонлардан ўта олмаган абитуриентларнинг ҳужжатлари жойлардаги ташхис марказлари бўлимига топширилди. Қабул имтиҳонлари қабул қоидаларида белгиланган тартибда ўтказилди.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида бўлиб ўтган 2013-2014 ўқув йили қабул имтиҳонларида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари кузатувчи сифатида иштирок этди», – дейилади хабарда.

 

 

 

back to top