“Умра-2013” Рамазон мавсуми бошланди

“Умра-2013” Рамазон мавсуми бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси матбот бўлими тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 22 июль куни эрта тонг 06:50 да ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи рейси Тошкент-Жидда йўналишида умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетишди.

“Умра-2013” Рамазон мавсумининг биринчи рейсида учиш Тошкент шаҳри, Андижон ва Жиззах вилояти зиёратчларига насиб этди. Уларга зиёрат давомида ўзбекистонлик ишчи гуруҳи ҳамда моҳир ошпазларимиз хизмат кўрсатадилар.
Зиёратчиларимизга Маккаи мукаррамада “Бишара ал-Мавадда” ва Мадинаи мунавварада “Сафва мавадда” меҳмонхоналарида бир неча йиллик ҳамкоримиз “ал-Ҳидоя” ширкати томонидан хизмат кўрсатилади. Зиёратчиларни Жидда аэропортида кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари Ҳаж ва Умра масалалари бўйича Атташе бошчилигида ишчи гуруҳи ва “ал-Ҳидоя” ширкати ходимлари билан биргаликда, уюшган ҳолда амалга оширилади.
Сафар мобайнида фуқароларимиз Макка ва Мадина шаҳарларидаги муборак жойларни зиёрат қилишга муяссар бўлишади.

back to top