Қозоғистонда Қуръон мусобақаси ўтказилади
Қозоғистонда республика миқёсидаги бешинчи Қуръон мусобақаси ҳифз ва қироат наминацияларида танлов ўтказилади.
Қозоғистон Мусулмонлар идорасининг матбуот хизмати ушбу лойиҳанинг асосий ижрочиси ўлароқ бу ҳақда тарқатган маълумотига кўра, Қозоғистоннинг республика миқёсидаги бешинчи Қуръон қироати мусобақаси чоршанба 21 –август куни Алмати шаҳар Марказий масжидида бошланади.
Мазкур мусобақа Қуръони карим ҳифзи ва қироати наминацияларида туман босқичларида ғолиб бўлганлар иштирокида бўлиб ўтади ва жумъа 23 –августгача давом этади.
Хабарда маълум қилинишича, мусобақанинг туманлар босқичи чоршанба 16-август кунидан бошланади ва жумъа 18 –августгача давом этади.



