Чеченистонда Фатво қўмитаси таъсис этилди

Чеченистонда Фатво қўмитаси таъсис этилди

Чеченистон ҳукумати республикада янги “Фатво” диний қўмитасини таъсис этди. Чеченистон Мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати шанба 20 –июл куни тарқатган хабарига кўра, “Фатво” қўмитаси мазкур идора қошида исломий ҳуқуқларга оид масалаларни ечиш мақсадида таъсис этилган.

“Фатво” қўмитасининг аъзолари асосан Чеченистон президенти офиси қошидаги диний ва ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш қўмитаси, “Пут” телекомпаниясининг вакиллари, масжидлар имом –хатиблари, Грознийдаги Россия Ислом университетининг ўқитувчилари ва чечен диний арбобларидан иборатдир.

Қайд этиш керакки, Чеченистон бош муфтийси Султон Мирзоев “Фатво” қўмитасининг раиси этиб сайланган.

back to top