Дубай Азҳар шайхини “Йил мусулмон кишиси” деб топди
Дубай амирлиги Азҳар шайхи, катта имом Аҳмад Тоййиб ҳазратларини “Йил мусулмон кишиси” мукофотига лойиқ топди. Дубай халқаро Қуръони карим мукофоти раиси Иброҳим Бумилҳа шайх Ислом ва мусулмонлар хизмати йўлида қилган ишлари учун шу мукофотга муносиб деб топилган.
Ушбу мукофот 1997 йилдан бери бериб келинади. Унинг шарти киши ўз асарлари, ишлари ва муносабати билан Исломга алоҳида хизмат кўрсатган бўлиши ва бу умум эътироф этилган бўлиши керак.
Бундан олдин ушбу мукофот билан Суданнинг собиқ президенти Абдурраҳмон Сиворуз Заҳаб, шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий, шайх Муҳаммад Али Собуний ва шайх Абдурраҳмон Судайслар тақдирланишган.



