Марокашда Қуръони карим мусобақаси бошланди
Душанба куни Марокаш пойтахти Работ шаҳридаги “Суннат” масжидида Қуръони каримни ёдлаш, тартил билан ўқиш бўйича қирол Муҳаммад VI мусобақаси бошланди. Мусобақани Вақф ва исломий ишлар вазирлиги уюштирди. Унда 246 нафар иштирокчи беллашади. Улардан 28 нафари қориялардир. Мусобақа уч йўналишда бўлиб ўтади:
• Қуръони каримни тартил билан тўла ёд олиш;
• Беш ҳизбни мағриб сийғасида ёд олиш билан Қуръони карим тажвиди;
• Беш ҳизбни машриқ сийғасида ёдлаш билан Қуръони карим тажвиди.
Мусобақада тажвид илмларида мутахассис бўлган мағриб олимларидан 10 нафар ҳакам ҳакамлик қилади.
Совриндорларга 8 – 15 минг дирҳам оралиғида мукофотлар берилиши кутилмоқда.



