Евроиттифоқ Муҳаммад Мурсийни озод қилишни талаб қилди

Евроиттифоқ Муҳаммад Мурсийни озод қилишни талаб қилди

Евроиттифоқ 3 июль куни лавозимидан четлатилган Муҳаммад Мурсийни озод қилиниши ва Мисрда демократик сайловлар ўтказишини талаб қилди.

Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашувида қабул қилинган баёнатда айтилди. Эслатиб ўтамиз, Мурсий номаълум жойда ҳибсда ушланиб турибди.

- Миср жадал равишда демократик жараёнлар сари юриши керак. Бу эса яқин орада демократик сайловларни ўтказишни тақоза қилади", дейилади ҳужжатда. Бундан ташқари, Брюссел тез орада Қоҳиранинг Халқаро валюта жамғармаси билан 4,8 миллиард доллар қарз (кредит) олиши бўйича музокараларини давом эттиришини талаб қилган.

Евроиттифоқдан ташқари Мурсийнинг қаерда эканини билишни унинг оиласи ҳам талаб қилмоқда. Акс ҳолда қуролли кучларни одам ўғирлаш бўйича маҳкамага тортар экан. Миср ҳарбийларига кўра, улар Мурсийни ўғирлашидан мақсад унинг хавфсизлигини таъминлаш эмиш.

back to top