Амирликлар 2000 фаластинлик етимга ёрдам кўрсатди

Амирликлар 2000 фаластинлик етимга ёрдам кўрсатди

Амирликларнинг Хайрия ишлар ҳайъати Фаластиннниг Халил минтақасидаги Исломий хайрия жамияти кафолатидаги 2000 нафар фаластинлик етимга 1 млн 170 минг дирҳам миқдорида ёрдам тақдим қилди.

Ёрдам ҳайъатнинг “Эзгулик уруғлари” ташаббуси доирасида амалга ошириляпти. Бундан ташқари ушбу ташаббус орқали фақир ва муҳтожларга, қочоқлар бошпаналарига, шунингдек, миллион нафар фаластинликка 4 млн доллар миқдорида ёрдамлар тақдим этиш кўзланган.

back to top