Москвада 14 –Қуръон қироати халқаро мусобақаси ўтказилади
Қуръони карим 14 –халқаро мусобақаси якшанба 15 –сентябр куни турли мамлакатларнинг қорилари иштирокида Москва шаҳрининг “Россия” концерт залида бўлиб ўтади.
Россия Муфтийлар кенгаши 20 –июл куни тарқатган маълумотга кўра, Қуръони карим ўн тўртинчи халқаро мусобақасини ўтказишга оид масалалар Россия бош муфтийсининг ўринбосари Равшан ҳазрат Аббосов бошчилигидаги ушбу мусобақани ўтказиш қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида муҳокама этилди.
Мажлисда қўмита аъзолари мусобақага тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёни ҳақида тўхталиб шу нарсани маълум қилишдики, мазкур мусобақа Россия Муфтийлар кенгашининг раиси Равил ҳазрат Ғайнуддиннинг ташаббуси ила ва Москва шаҳар ҳокимлиги, Россия федерацияси Ташқи ишлар ва Маданият вазирликларининг ҳамкорлигида ўтказилади.
Қироат ва ҳифз наминацияларида ўтказиладиган бу мусобақада жаҳоннинг машҳур қорилари ва 30 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.



