ISESCO Марокашда Қуръони карим бўйича бир қанча фаолиятларни қўллаб-қувватлайди

ISESCO Марокашда Қуръони карим бўйича бир қанча фаолиятларни қўллаб-қувватлайди

Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ISESCO Марокаш қироллигида исломий тадқиқотларни ривожлантириш учун Олий илмий ҳайъатга молиявий ва техник ёрдам ажратди. Ёрдам, шунингдек, Марокаш олий таълим муассасаларидаги Қуръони карим илмлари мударрислари биринчи форумини уюштириш учун ҳам ажратилди.

Шунингдек, ташкилот университетлар ўртасида Қуръони каримни ёдлаш, тажвиди ва тафсири бўйича мусобақани ташкиллаштиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

back to top