Обама Оқ уйда ифторлик қилиб берди
Мусулмонлар учун муқаддас саналган рамазон ойида АҚШ президенти Барак Обама мамлакатдаги мусулмон жамоаси вакилларини Оқ уйга ифторликка таклиф қилди.
Таклиф қилинганлар орасида мусулмон давлатлари элчилари¸ АҚШ Конгрессидаги мусулмонлар¸ шунингдек мусулмон олимлари¸ кашфиëтчи ва тадбиркорлари¸ шунингдек тиббиëт соҳасидаги етакчи шахслар бор.
Мусулмонларни муқаддас ой билан қутлаган Обама рамазон инсоннинг Аллоҳга севгисини кўрсатадиган¸ айни пайтда оила ва дўстлар даврасига тўпланадиган ой эканини таъкидлади.
Перзидент Обама сўзига кўра, мусулмонлар Американи бунёд этишига ўз хиссаларини қўшишган. "Мусулмон муҳожирлар авлоди, фермерлар ва фабрика ишчилари темир йўлларни ҳамда шаҳарларимизни бунёд қилишда ёрдам беришган. Мусулмон кашфиётчилар эса, осмонўпар биноларимизнинг баъзиларини қуришда иштирок этишган", деди Обама
Обама Оқ уйга келганидан бери ҳар йил рамазонда мусулмонлар билан ифторлик қилиш анъанасини йўлга қўйган.



