Британияда халқаро исломий форум бўлади

Британияда халқаро исломий форум бўлади

Келаётган октябрь ойи 29 – 31 кунлари Британия пойтахти Лондон шаҳрида халқаро исломий-иқтисодий форум бўлиб ўтади. Унда 100 давлатдан шу соҳадаги энг кўзга кўринган фаоллар, мутахассислар ва ҳуқуқшунослар иштирок этади.

Жумладан, Малайзия Бош вазири Нажиб Абдурраззоқ, унинг британиялик касбдоши Девид Кемирун, Лондон мери Борис Жонсон, Малайзия Миллий банки директори Зити Ахтар Азиз ва Малайзия Халқаро савдо ва саноат вазири Мустафо Муҳаммадлар иштирок этади. Унда асосан исломий молия, ҳалол маҳсулотлар саноати, таълимни қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама этилади.

back to top