Саудиялик астрономлар рамазон 29 кун бўлади дейишмоқда

Саудиялик астрономлар рамазон 29 кун бўлади дейишмоқда

Саудиялик астрономларнинг айтишича, бу йили рамазон ойи 29 кун бўлар экан. Уларнинг ҳисоб китобига кўра, 8 август куни рамазон ҳайити нишонланади, деб хабар қилади "Ал-Арабия".

Саудия Арабистонида машхур бўлган астроном олим Ҳолид Заакнинг таъкидлашича, мамлакатда рамазон куни бошланиши тўғри айтилган ва муқаддас ой 29 кун давом этади. Бу масалада Заакни унинг ҳамкасби Солиҳ Ас-Солиҳ ҳам қўллаб-қувватлайди. Ҳар иккисининг фикрига кўра ҳам 8 август байрам куни экан.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва бир қатор араб мамлакатларида, қолаверса, Эрон, Индонезия, Австралия, Ўзбекистонда рамазон 10 июль куни бошланди. Бироқ Россия, Францияда 9 июлни рамазоннинг биринчи куни деб эълон қилинган.

back to top