Ўзбекистонда янги масжидлар қурилади
Ўзбекистон давлати жорий йилнинг охиригача мамлакатда 27 та янги масжид қуришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг матбуот хизматига кўра, Ўзбекистонда 27 та янги масжид қурилишидан ташқари мавжуд масжидларнинг 124 таси капитал таъмир қилинади.
Хабарда ёзилишича, ўтган 2012 –йилда Ўзбекистонда ушбу идоранинг ташаббуси ила 12 та янги масжид қурилиб, 20 та масжид қайта таъмирланган.
Қайд этиш ўринлики, бугунги кунда Ўзбекистонда 2037 та масжид фаолият кўрсатмоқда.



