Энг узун “Ифтор дастурхони”

Энг узун “Ифтор дастурхони”

Ҳар куни 1300 дан ортиқ эркак ва аёл дунёдаги энг узун ифторлик дастурхонида оғиз очишади. Масжид ал-Харамнинг ичи ва ташқарисига ёзилган ифторлик дастурхони 4 километрни ташкил этади. Рамазон дастурхонини жуда катта миқдорда қадоқланган хурмо ва араб қаҳваси тўлдириб туради.

Ҳар куни 100 000 килограмм атрофида хурмо дастурхонга қўйилади. Масжид ал-Харам ҳудудига ва ташқарига тўшалган дастурхонлар бир нечта бўлиб, уларнинг биттасида мингдан ортиқ киши ифторлик қилиши мумкин. Миллати, жинси ва ёшидан қатъий назар ифторлик дастурхони барча жамлаб, бирлаштиради.

back to top