Малавида ўнлаб янги масжидлар қурилади
Малави президенти Жойс Банда мамлакат мусулмонлари учун ибодат шароитларини яхшилаш мақсадида ўнлаб масжидлар қурдиришга қарор қилди. Малавидаги “Маърифат” исломий маркази вакили Динала Чобулика мусулмонларнинг бу хабарни жуда ҳурсандчилик билан қабул қилишганини таъкидлаб, бу иш янги ҳукумат айирмачилик сиёсатини олиб бормаётганига далолат қилишини билдирди.



