“Баҳрайн мусҳафи” чоп этилди
Баҳрайнда қирол Ҳамд ибн Исо Оли Халифа иштирокида қиролликда биринчи чоп этилган, халқаро хаттот Усмон Тоҳа хатидаги мусҳафнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мусҳафни қайта кўриб чиқиш, тадқиқ этиш турли мусулмон давлатлари вакиллари бўлган 14 кишилик қўмита томонидан амалга оширилди. Қўмитага Миср қорихоналари бош шайхи Шайх Аҳмад ибн Исо Муасровий бошчилик қилди. Мусҳафни тадқиқ этиш ишларига бир ярим йилдан ошиқ вақт кетган.



