Масжидун Набавий кенгайтирилмоқда

Масжидун Набавий кенгайтирилмоқда

Икки Ҳарами шариф ходими Саудия Арабистони Подшоҳи томонидан чиқарилган фармонга мувофиқ, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак масжиди шарифини шарқий томонлама  кенгайтириш бўйича  иш олиб борувчи ширкатлар ўз ишини давом эттирмоқдалар. Кеча умумий олиб ташланадиган бинолардан 70% га доир ишларнинг амалга оширилгани маълум қилинди.

Масжидун Набавийнинг шарқий томондан кенгайтириш ишлари Рамазон ойидан бошланган эди. Шу кунга келиб, шарқий томондаги ўнлаб бинолар, жумладан Вақф ишлари идораси, Ал-Вилода масжиди, машҳур Ансор бозори каби ўнлаб бинолар олиб ташланди. Масжидун Набавий масалалари вакиллигидаги умумий ишлар бўйича мудир Абдулвоҳид ал-Ҳаттоб Масжидун набавийнинг барча шарқий, шимолий ва жанубий томонлама кенгайтирилишининг тўлиқ амалга оширилиши унинг сиғими  бир миллион олти юз минг намозхонни ўзида сиғдиришига олиб келади. Ўз навбатида бу кенгайтириш сабабли олиб борилаётган таъмир ишлари Рамазон ойида кўп сонли зиёратчилар оқимининг келишига таъсир кўрсатмайди, деб маълум қилди.

Ҳаж вазирлигининг Мадинаи мунавварадаги бўлинмаси мудири Муҳаммад ал-Бейжовий кенгайтириш иши зиёратчиларнинг тураржойлари сиғимига таъсир кўрсатмайди ва у шуни айтди: Ўтган сафар ойидан бери Масжидун Набавийга ташриф буюрган зиёратчилар сони 5 200 000 (беш миллион икки юз минг) ни ташкил қилган. Уларга истиқомат қилишлари учун мингга яқин бинодаги 300 минг дона каравот ажратилган. Зиёратчиларга кириш визалари Ҳаж вазирлигининг қарорига мувофиқ, бир гуруҳнинг ватанига қайтганидан сўнг бошқа бир гуруҳни жўнатиш низоми асосида берилди. Бунинг натижасида таъмир ишларига ҳалал берилмаслиги учун бир вақтнинг ўзида 450 000 (тўрт юз эллик минг) дан ортиқ зиёратчилар жамланишига йўл қўйилмади.  Масжидун Набавийда кенгайтириш режасининг тўлиқ ҳолда амалга оширилиши ҳар йили Мадинаи Мунавваррага кўп сонли зиёратчиларнинг келиши ва уларни жойлаштириш  учун муносиб имкон яратилишига олиб келади.

Интернет маълумотлари асосида

back to top