Европа Иттифоқи: Миср борасида йиғилиш

Европа Иттифоқи: Миср борасида йиғилиш

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати буйича маъсулининг  матбуот котиби, Брюссел шаҳрида Миср бўйича йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Европа Иттифоқи маъсули Катрин Эштоннинг матбуот котибининг айтишича,  Миср ҳарбийларини Мурсий тарафдорларига қарши ҳужумлари ва юзлаб кишиларнинг қурбон бўлганидан сўнг  Европа Иттифоқининг етакчи дипломатлари Миср вазиятини баҳолаш ва  Европа иттифоқнинг эҳтимолий ҳаракатлари учун Брюсселда душанбе куни махсус йиғилиш ўтказишини сўрабдилар. Ун сўзига кўра,  Катрин Эштон бу муддат ичида  Европа Иттифоқидаги ўз ҳамкорлари ва халқаро ҳамжамиятлик билан алоқада бўлади ва улар билан суҳбатлашади.

Бундан олдин Италия ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларини келгуси ҳафта Мисрда бўлаётган ҳодисаларни кўриб чиқиш учун йиғилиш ўтказиш эҳтимоли бор деб айтди.

Шундай бир ҳолда, Мисрнинг “Иҳвонул муслимийн” ҳаракатининг пешволари давлат тўнтарувини ташкил этганларни давлат бошқарувидан четланмаганича ўлканинг турли минтақаларида кўча намоишларини давом эттиришларини таъкидлади.

Германия ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра,  Муҳаммад Бадеъ ўз мурожаатида,  давлат тўнтарувини ташкил этганларга қарши  эътирозлар мамлакатнинг турли минтақаларида давом этмоқда ва бу эътирозли намоишларни давом этиши ҳарбий ҳукумат билан халқнинг жиддий мухолиф бўлганларини кўрсатмоқда деб эълон қилди.

Мисрда раҳбарлар айбни Мусулмон Биродарларга қўймоқда

Миср бўйлаб сўнгги кунларда амалга оширилган кенг қамровли жиноятларда “Иҳвонул муслимийн”  жавобгар тутилиб, ҳаракат ман этилиши мумкин.
Қоҳирадаги ал-Фатҳ масжиди қуршаб олинган. Унинг ичида Мусулмон Биродарларнинг юзлаб вакиллари, президентликдан ағдарилган Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари ўтирибди.
 Хавфга қарамай масжид олдида оломон. Кимдир Мусулмон Биродарлар ва Мурсийни ёқласа, кимдир улар террорист дея ҳайқиради.
 Масжиддагилар орасида хотин-қизлар кўп. Полиция улар чиқиши мумкин, отилмайди, дея кафолатласа-да, намойишчилар бундан бош тортди.
 Муваққат Бош вазир Ҳазим ал-Библавий дейдики, ҳукуматнинг мақсади зўравонликка чек қўйиш, ҳалойиқни тартибсизликка ундаётган томонларни бостириш. Бошқарув, дейди у, қуролли ҳужумларга қурол билан жавоб беради.
Лекин Мурсий тарафдорларининг айтишича, ҳукумат бегуноҳ одамларни қиришга бел боғлаган ва буни исботлаб бўлди ҳам.
Кечанинг ўзи Миср кўчаларида 173 киши ўлган. 1000 дан ошиқ одам жароҳатланган.. Ҳукуматнинг айтишича,  ҳалок бўлганлардан 57 нафари зобитлар бўлган экан.
 Аммо Мусулмон Биродарлар назарида нобуд бўлганлар катта сонни ташкил этади ва раҳбарлар ҳақиқатни яширмоқда. Расмийлар эса исломий ҳаракатни иғвода айблайди.
Муваққат ҳукумат Миср бўйлаб сўнгги кунларда амалга оширилган кенг қамровли жиноятларда Мусулмон Биродарларни жавобгар тутиб, бу партияни ман этиш мақсадида.
700 дан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриган. Мурсий тарафдорлари аслида бу сон мингларни ташкил этади деса, ҳукумат жамиятни зўравонликка ундаган Мусулмон Биродарлардир ва ҳар бир жасад учун улар адолат олдида жавоб беради, дейди.

Интренет маълумотлари асосида

back to top