Америкалик талабаларга ёрдам

Америкалик талабаларга ёрдам

Шимолий Америка Ислом жамияти америкалик мискин ўқувчи ва талабаларни янги ўқув йилига тайёрлашга қаратилган йиллик қўллаб-қувватлаш ишларини бошлади. Бунда асосан турли миллат ва элатларга мансуб ўқувчи ва талабаларга ўқув қуроллар тақдим этилади.

Ушбу хайрия иши 5 йилдан буён давом этмоқда. 2011 йил 16 штатнинг 49 шаҳрида турли ўқув қуроллар билан тўлдирилган 15000 дан ортиқ сумкалар тарқатилди. 2012 йилда эса хайрия иши 21 штатни қамраб, 30000 дан ортиқ сумкалар тарқатди.

back to top