Олмонияда Ислом тарбияси фани
Олмониянинг Райн Вестфалиен вилояти Ислом тарбияси фанини мактаб ўқув дастурига киритган биринчи вилоят бўлди.
2012 ўқув йилидан бу фан ушбу вилоят мактабларида ўқитилди. Айни йилда унга Ҳессен вилояти иккинчи бўлиб қўшилди, ундаги 27 та бошланғич мактабларда бу фан ўқитилмоқда. Ислом тарбияси фанини мактаб дастурига киритган учинчи вилоят Қуйи Саксония бўлди. Шундай қилиб бу йилги ўқув йилида Германиянинг 16 вилоятининг учтасида Ислом тарбияси фани мунтазам ўқитилади.
Олмония маданият вазирлиги номидан сўзлаган Кристин Ҳенкс, Ислом тарбияси фани бу йилдан бирданига Олмониянинг барча мактабларида ўқитилмайди, балки келгуси йилларда ҳожатдан келиб чиқиб боқичма-босқич бошқа мактабларда ҳам ўқитилади, деди.



