Швейцарияда аёлларнинг исломий либослари кўргазмаси

Швейцарияда аёлларнинг исломий либослари кўргазмаси

Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Марказий Ислом кенгаши Ислом шариатига мувофиқ аёллар лобослари кўргазмасини ташкил қилишини баён қилди. Кўргазма жорий йилнинг 1 сентябр куни Швейцариянинг Диетикан шаҳри Рабиш кўргазмалар залида ўтказилиб, унга фақат аёллар киришигагина рухсат этилади.

Марказий Ислом кенгаши Швейцариядаги барча мусулмон аёлларини ушбу кўргазмага таклиф қилди. Кенгашнинг баёнотига кўра, унда Ислом шариатидаги ҳижоб меъёрларига мувофиқ келадиган янгиликлар ҳам намойиш этилади. Кенгаш таъкидлашича, кўргазмадаги либослар тўлиқ Ислом шариатига мувофиқ бўлади, лекин унда ниқобли либослар намойиш этилмайди.

back to top