Порталимиз юбилейига бағишланган танлов
Ислом.уз порталининг ўн йиллигини нишонлаш чора-тадбирлари қаторида сиз азиз мухлислар учун ушбу юбилейга бағишланган насрий ва назмий асарлар танловини эълон қилишга қарор қилдик. Порталимизнинг ўн йиллик тўйига бағишланган асарларингизни қуйидаги манзилга юборинг.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ёки http://forum.islom.uz/smf/index.php/topic,28411.0.html саҳифасига ўзингиз жойлаштиришингиз мумкин.
Танловга тақдим этилган асарлар ичидан энг яхшилари танлаб олиниб, танлов ғолиби деб эълон қилинади. Танлов ғолиблари порталимизнинг ўн йиллигини нишонлаш тантанали маросимига таклиф этилиб, эсдалик совға ва бошқа мукофотлар билан тақдирланадилар.
Шошилинг, танловимиз 20 сентябргача давом этади.
Танловга келган материлаллар қуйидаги линкка қўйиб борилади: http://forum.islom.uz/smf/index.php/topic,28411.0.html



