Россияда Қуръон Карим мусобақаси
Жорий сентябр ойининг 14-15 кунлари Россия фатво кенгаши, Россия ташқи ишлар вазирлиги ва Россия маданият вазирликлари билан ҳамкорликда пойтахт Москва шаҳрида халқаро Қуръон Карим тиловати мусобақаси бўлиб ўтади. Айни дамда мусобақага тайёргарлик ишлари кетмоқда. Мусобақада ўттиздан зиёд турли мамлакатлардан ташриф буюрадиган Қуръон Карим ҳофизлари иштирок этадилар.
Мусобақа икки босқичдан иборат бўлиб, Москвадаги бош мажлислар залида ўтказилади.
Охирги иккинчи босқичда мусобақачиларнинг энг кучлилари дунёнинг машҳур беш нафар қориларидан ташкил топган қўмита олдида Қуръон Каримдан белгиланган оятларни тиловат қиладилар.



