Ўзбекистонга 220 миллион доллар кредит
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон йўлларини қайта қуриш учун 220 миллион доллар кредит ажратган. Ажратилган ушбу маблағлар Ғузор- Бухоро- Нукус Бинау ҳамда Тошкент –Андижон йўналишларидаги автомагистралларнинг таъмирланиниши учун харж қилинади.
Ўзбекистон 1995 йилдан бери Осиё тараққиёт банкига аъзодир ва ҳозиргача таълим,қишлоқ хўжалиги, коммуникация, энергетика ва транспорт соҳаларига қаратилган лойиҳалар ижроси учун ушбу банкдан қарийб бир миллиард икки юз миллион доллар миқдорида кредит ва қарийб қирқ миллион долларгача молиявий ёрдам олган.



